ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ
2026-10-09 10:00:00 / Янгиликлар
Хатирчи тумани Навбаҳор маҳалласида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва фуқаролар мурожаатларини ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.

ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ
НАВБАҲОР МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ
Хатирчи тумани Навбаҳор маҳалласида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва фуқаролар мурожаатларини ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ташкил этилди.
Унда Хатирчи тумани Халқ қабулхонаси мудири ўринбосари Ҳ. Раҳматуллаев, туман солиқ инспекцияси бошлиғи А. Келдиёров ҳамда туман корхона ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг айримлари жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш ва муддат талаб қиладиган мурожаатлар назоратга олиниб, уларни белгиланган тартибда ҳал этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Фуқаролар мурожаатлари — доимий эътиборда!
✍️ ХАТИРЧИ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

