ДИҚҚАТ! Ҳурматли Хатирчи тумани фуқаролари ва туманимиз меҳмонлари!
2026-08-07 09:00:00 / Мажлислар

Ҳурматли Хатирчи тумани фуқаролари ва туманимиз меҳмонлари!
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш мақсадида Хатирчи тумани ҳокими ҳамда ҳоким ўринбосарларининг Халқ қабулхонасидаги шахсий қабуллари тасдиқланган жадвал асосида ўтказилади.
✅ Адизов Умиджон Ҳасанович – Хатирчи тумани ҳокими;
Қабул кунлари ва вақти: Ҳар ҳафта сешанба куни, соат 08:00 – 11:00
✅ Бахриддинов Улуғбек Бахриддинович – туман ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи;
Қабул кунлари ва вақти: Ҳар ҳафта чоршанба куни, соат 08:00 – 11:00
✅ Абдуллаев Мадамин Нажимович – туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари;
Қабул кунлари ва вақти: Ҳар ҳафта чоршанба куни, соат 08:00 – 11:00
✅ Чиниқулов Жавлон Худойқул ўғли – туман ҳокимнинг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал
хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари;
Қабул кунлари ва вақти: Ҳар ҳафта пайшанба куни, соат 08:00 – 11:00
✅ Юсупов Абдумалик Абдурасулович – туман ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи;
Қабул кунлари ва вақти: Ҳар ҳафта жума куни, соат 08:00 – 11:00
📍 Манзил: Хатирчи туманидаги Халқ қабулхонаси биноси.
Фуқаролардан қабулга белгиланган вақт ва тартиб асосида келишлари сўралади. Мурожаатлар амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ кўриб чиқилади.
✍️ ХАТИРЧИ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
