Маҳаллалардаги муаммолар жойида ўрганилиб, амалий чоралар кўрилмоқда
2026-08-03 09:00:00 / Янгиликлар

Маҳаллалардаги муаммолар жойида ўрганилиб, амалий чоралар кўрилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳалла бошқарувини самарали ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ–116-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Хатирчи туманида маҳаллалардаги мавжуд муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва уларни тизимли бартараф этиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Шу мақсадда туман ҳокими Умиджон Адизов "Зарафшон" ва "Тинчлик" маҳаллалари фаоллари билан учрашиб, ҳудудларни ободонлаштириш, инфратузилмани яхшилаш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни тезкор ҳал этиш ҳамда Фармонда белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди.
Учрашув якунида масъулларга аниқланган муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш, белгиланган вазифалар ижросини қатъий назоратга олиш ҳамда ҳар бир маҳаллада манзилли ишларни жадаллаштириш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.




