30 июл – Халқаро дўстлик куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди
2026-07-27 18:55:00 / Янгиликлар

30 июл – Халқаро дўстлик куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди
📅 Жорий йилнинг 27 июл куни 30 июл – Халқаро дўстлик куни муносабати билан Хатирчи туманидаги "Умуммиллий бирдамлик" боғида туман Маданият бўлими, Маънавият ва маърифат бўлинмаси ҳамда Ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида байрам тадбири ташкил этилди.
🤝 Тадбирнинг асосий мақсади жамиятда миллатлараро тотувлик, ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва дўстлик қадриятларини кенг тарғиб этиш, фуқаролар ўртасида бирлик ва бирдамлик муҳитини янада мустаҳкамлашдан иборат бўлди.
🎭 Байрам дастури давомида маданий-маърифий чиқишлар, куй-қўшиқлар, бадиий композициялар ҳамда дўстлик ва ҳамжиҳатликни улуғловчи саҳна кўринишлари намойиш этилди. Иштирокчилар мазмунли ва кўтаринки руҳдаги тадбирдан илиқ таассуротлар олдилар.
🇺🇿 Бундай маънавий-маърифий тадбирлар юртимизда тинчлик, аҳиллик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлод қалбида Ватанга садоқат, бағрикенглик ва дўстлик туйғуларини камол топтиришга хизмат қилади.
✨ Дўстлик — тинчлик ва тараққиётнинг мустаҳкам пойдеворидир!
✍️ ХАТИРЧИ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ





