Эълон
2026-06-09 13:00:00 / Мажлислар
ҲАР БИР ТАДБИРКОР – ЮРТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ КУЧЛИ ТАЯНЧИ
❗️Хатирчи тумани тадбиркорлари диққатига
↪️Жорий йилнинг 11-июн куни соат 10:00 да Хатирчи тумани ҳокимлиги биносида туман ҳокими Умиджон Адизов, туман прокурори, туман ИИБ ва ДСИ бошлиқлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилот ва идоралар масъуллари иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот тарзида учрашув ўтказилади.
↪️Мазкур учрашувда тадбиркорлик субъектларининг муаммолари ва таклифлари тингланади, уларни ҳал этиш бўйича амалий чоралар белгиланиши режалаштирилган.
↪️Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган барча фуқароларни ушбу мулоқотда фаол иштирок этишга чорлаймиз.
📍Манзил: Хатирчи тумани ҳокимлиги катта мажлислар зали
🩶Бошланиш вақти: Соат 10:00
✍️ ХАТИРЧИ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
