⚡️ ХАТИРЧИЛИК БОКСЧИЛАРДАН МЕДАЛЛАР ШОДАСИ!
2026-06-03 10:50:00 / Янгиликлар

⚡️ ХАТИРЧИЛИК БОКСЧИЛАРДАН МЕДАЛЛАР ШОДАСИ!
Жорий йилнинг 4-июн куни Навоий шаҳрида бокс бўйича "Ҳоким Олимпиадаси" мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада Хатирчи тумани спорт мактаби боксчилари муносиб иштирок этиб, туманимиз шарафини ҳимоя қилишди. Муросасиз кечган жанглар якунига кўра, боксчиларимиз 2 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза — жами 10 та медални қўлга киритишди!
🥊 Қизлар ўртасида (юқори натижалар):
• 🥇 1-ўрин: Хайриддинова Дурдона (52 кг)
• 🥇 1-ўрин: Зокиржонова Шалола (46 кг)
• 🥈 2-ўрин: Юсупова Одина (40 кг)
• 🥈 2-ўрин: Равшанова Фарангиз (43 кг)
🥊 Ўғил болалар ўртасида:
• 🥈 2-ўрин: Аслиддинов Меҳриддин (67 кг)
• 🥈 2-ўрин: Баҳронов Сардор (40 кг)
• 🥉 3-ўрин: Норпўлатов Жавоҳир (52 кг)
• 🥉 3-ўрин: Ҳайитов Ботир (43 кг)
• 🥉 3-ўрин: Ҳайдаров Севдиёр (58 кг)
• 🥉 3-ўрин: Мейлиев Даврон (55 кг)
Спортчиларимизни мусобақага тайёрлаган маҳоратли мураббийлар Муҳаммад Мейлиев ҳамда Собир Қаҳҳоровларни ушбу муваффақият билан самимий муборакбод этамиз!
👏 Ёш боксчиларимизнинг келгуси мусобақаларда ҳам юксак натижаларни қўлга киритишларига тилакдошмиз. Янги ғалабалар муборак бўлсин! 🏆🥊🇺🇿
