🌾 Хатирчи туманида ғалла йиғим-терим мавсуми бошланди
2026-06-08 10:50:00 / Янгиликлар
Хатирчи туманида 2026-йил ҳосили учун етиштирилган ғаллани йиғиб олиш мавсумига старт берилди.

🌾 Хатирчи туманида ғалла йиғим-терим мавсуми бошланди
Хатирчи туманида 2026-йил ҳосили учун етиштирилган ғаллани йиғиб олиш мавсумига старт берилди.
Мавсум олдидан туман дон қабул қилиш масканида зарур тайёргарлик ишлари амалга оширилиб, техника ва жиҳозларнинг шайлиги кўздан кечирилди.
Шунингдек, нуронийлар, фаоллар ҳамда ғалла йиғим-теримида иштирок этадиган масъуллар учун дастурхон ёзилди. Тадбир давомида нуронийлар томонидан юртимиз тинчлиги, эл-юрт фаровонлиги ва мавсумнинг баракали ўтиши тилаб дуолар қилинди.
🚜🌾 Ғалла йиғим-терим мавсумига жалб этилган барча меҳнаткашларга омад ва зафарлар тилаймиз!
✍️ ХАТИРЧИ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ
АХБОРОТ ХИЗМАТИ


