Муборак айём арафасида меҳр-мурувват тадбирлари: 1915 та оилага байрам совғалари етказилмоқда
2026-05-27 12:20:00 / Янгиликлар

Муборак айём арафасида меҳр-мурувват тадбирлари:
1915 та оилага байрам совғалари етказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва меҳр-саховат тадбирларини самарали ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хатирчи туманида хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Қурбон ҳайити байрами арафасида ҳудуддаги эҳтиёжманд оилалар, якка-ёлғиз яшовчи фуқаролар ва беморлар ҳолидан хабар олиш, уларга кўмак бериш мақсадида 1915 та озиқ-овқат маҳсулотлари жамланган байрам қутилари тайёрланди.
Бугун туман марказида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими Умиджон Адизов ва мутасадди вакиллар иштирок этишди.
Туман раҳбари барчани кириб келаётган улуғ айём билан табриклаб, ушбу байрам совғалари рўйхатдаги ҳар бир хонадонга байрамгача тўлиқ етказиб берилиши бўйича аниқ топшириқлар берди.





