ТАБРИК
2026-05-25 09:00:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Ассалому алайкум, қадрли устоз ва мураббийлар, муҳтарам ота-оналар ҳамда азиз битирувчилар!
Барчангизни 2025–2026-ўқув йилининг муваффақиятли якунлангани ҳамда “Юксак маърифатли авлод — Учинчи Ренессанс пойдевори!” шиори остида ўтаётган “Сўнгги қўнғироқ” байрами билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Жорий йилда туманимиздаги умумтаълим мактабларини 2 409 нафар ёшлар тамомлаб, ҳаётнинг янада масъулиятли босқичига қадам қўймоқдалар.
📚 Кейинги йилларда Хатирчи туманида таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, ёшларга замонавий ва сифатли таълим олишлари учун кенг имкониятлар яратиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Инвестиция ҳамда “Ташаббусли бюджет” дастурлари доирасида 1-, 5-, 25-, 34-, 42-, 60-, 61-, 69-, 89-мактабларда 17,6 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига 1 338 ўринли қўшимча бинолар қуриб битказилди. Шунингдек, вилоят ҳокими ташаббуси билан 15- ва 29-мактабларда фаоллар ҳамда спорт заллари барпо этилмоқда.
Ёшларимизга халқаро стандартлар асосида таълим бериш мақсадида хорижлик мутахассислар — Филиппиндан Стеве Ануего Расса 20-мактабга ҳамда Ҳиндистондан Нисси Шуламмите 65-мактабга жалб этилди.
Ўтган йили битирувчиларимизнинг 60 фоизи талабалик бахтига мушарраф бўлди, 130 нафари олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланди. Жорий йилда эса миллий ва халқаро сертификатга эга ўқувчиларимиз сони 1120 нафарга етди. 32 нафар битирувчимиз тест синовларида энг юқори — 189 баллик натижани қайд этди.
Фан олимпиадасининг республика босқичида 22-мактаб ўқувчиси Нигора Муродуллаева она тили ва адабиёт фанидан ИИ ўринни, 55-мактаб ўқувчиси Ҳулкар Қурбонбоева география фанидан ИИИ ўринни эгаллаб, туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдилар.
Азиз битирувчилар!
Сизлар — Янги Ўзбекистоннинг ишончли таянчи, эртанги кун бунёдкорлари ва келажагимиз эгаларисиз. Давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, илм-фан ва тараққиёт йўлида қатъият билан одимлашингизга, ота-онангиз ҳамда устозларингиз ишончини оқлаб, Ватан равнақи учун хизмат қиладиган комил инсонлар бўлиб етишишингизга ишонаман.
Барчангизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, келгуси ўқиш ва иш фаолиятингизда улкан зафарлар тилайман!
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ёшлар!
Ҳурмат билан
Умиджон Адизов,
Хатирчи тумани ҳокими
