“Юксак маърифатли авлод — Учинчи Ренессанс пойдевори!”
2026-05-25 08:00:00 / Янгиликлар

“Юксак маърифатли авлод — Учинчи Ренессанс пойдевори!”
Бугун Хатирчи туманидаги барча умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари кўтаринки руҳда ташкил этилди.
📚 Жорий ўқув йилида туманимиздаги мактабларни 2 409 нафар битирувчи тамомлаб, катта ҳаёт сари илк қадамларини қўймоқда.
🏅Жорий йилда 1 120 нафар ўқувчи миллий ва халқаро сертификатларга эга бўлди. 32 нафар битирувчи эса тест синовларида энг юқори — 189 баллик натижани қайд этди.
Туман ҳокими Умиджон Адизов 22-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг битирувчиларга йўллаган bayram tabrigini ўқиб эшиттирди.
Тадбирда фан олимпиадасининг республика босқичида ИИ ўринни эгаллаган 22-мактаб ўқувчиси Нигора Муродуллаева туман ҳокими томонидан тақдирланди.
✨ Азиз битирувчилар!
Сизлар — Янги Ўзбекистоннинг эртанги куни, Ватанимиз равнақи ва тараққиётининг ишончли таянчисиз. Сизларга улкан зафарлар, омад ва ёрқин келажак тилаймиз!
✍️ ХАТИРЧИ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ





