Хатирчида янги халқаро таълим лойиҳаси: Хитойлик инвесторлар билан ҳамкорлик
2026-05-19 10:00:00 / Янгиликлар
Бугун туман ҳокими Умиджон Адизов Хитой Халқ Республикасининг Сичуан Wенхуан касб-ҳунар коллежи вакиллари билан учрашув ўтказди.

Хатирчида янги халқаро таълим лойиҳаси: Хитойлик инвесторлар билан ҳамкорлик
Бугун туман ҳокими Умиджон Адизов Хитой Халқ Республикасининг Сичуан Wенхуан касб-ҳунар коллежи вакиллари билан учрашув ўтказди.
Ушбу нуфузли таълим муассасаси “Бир макон — бир йўл” ташаббуси доирасида Ўзбекистон, хусусан, Хатирчи туманида хорижий таълим лойиҳаларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Келгусидаги режалар: Туманимизда замонавий стандартлар асосида таълим муассасасини очиш ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда янги ўқув дастурларини жорий этиш.
Ҳамкорлик доирасида аниқ келишувларга эришиш ва лойиҳани тез фурсатларда амалиётга татбиқ этиш юзасидан музокаралар давом этади.
✍️ ХАТИРЧИ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


