🥇 ХАТИРЧИЛИК ОСИЁ ЧЕМПИОНИ!
2026-05-14 14:40:00 / Янгиликлар
Кичик ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ҳал қилувчи баҳслари вакилларимиз учун муваффақиятли бошланди.

🥇 ХАТИРЧИЛИК ОСИЁ ЧЕМПИОНИ!
Кичик ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ҳал қилувчи баҳслари вакилларимиз учун муваффақиятли бошланди.
🥊 Куннинг илк жангидаёқ ҳамюртимиз, хатирчилик Одина Юсупова (-33 кг вазн тоифасида) ҳиндистонлик Акшитага қарши рингга кўтарилди.
⚡️ Шиддатли ва муросасиз кечган тўқнашувда Одина ўзининг иродаси ва маҳоратини кўрсатиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва Осиё чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди!
Ғалаба муборак бўлсин! Юртимиз байроғи баландларда ҳилпирайверсин! 🇺🇿
✍️ ХАТИРЧИ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ



