ХАТИРЧИ ТУМАНИДА ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ ҚАРОРЛАРИ ИЖРОСИ САРҲИСОБ ҚИЛИНДИ
2026-05-01 10:00:00 / Мажлислар

ХАТИРЧИ ТУМАНИДА ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ ҚАРОРЛАРИ ИЖРОСИ САРҲИСОБ ҚИЛИНДИ
Хатирчи тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида туман ҳокими Умиджон Адизов раҳбарлигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 5-январдаги ПҚ-1 ва ПҚ-2-сонли қарорлари ижросининг жорий йил 1-чораги якунлари атрофлича таҳлил қилинди.
Тадбирда туман прокурори Фахриддин Норов, мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳаллаларда фаолият юритаётган “Маҳалла еттилиги” аъзолари иштирок этдилар.
Йиғилиш кун тартибидаги асосий масалалар:
🔹 Криминоген вазият таҳлили: Тумандаги маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш чоралари кўрилди.
🔹 Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси: Янгича ёндашувлар асосида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимини такомиллаштириш.
🔹 Манзилли чоралар: Ҳар бир маҳалла кесимида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича манзилли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Туман ҳокими томонидан мазкур қарорларида белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажариш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
✍️ ХАТИРЧИ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ




