Хатирчи тумани марказий ўйингоҳида байрамона консерт дастури бўлиб ўтди
2026-04-26 14:00:00 / Янгиликлар
Бугун Хатирчи тумани марказий ўйингоҳи ҳар қачонгидан ҳам гавжум ва шукуҳли бўлди. Бу ерда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ашула ва рақс ансамблининг кенг қамровли консерт дастури намойиш этилди.

Хатирчи тумани марказий ўйингоҳида байрамона консерт дастури бўлиб ўтди
Бугун Хатирчи тумани марказий ўйингоҳи ҳар қачонгидан ҳам гавжум ва шукуҳли бўлди. Бу ерда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ашула ва рақс ансамблининг кенг қамровли консерт дастури намойиш этилди.
Тадбирда она Ватанимизни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, миллий рақслар ва ансамбл хонандаларининг дилтортар чиқишлари йиғилганларга чинакам байрам кайфиятини улашди. Айниқса, ватанпарварлик руҳидаги тароналар ёшлар ва туман аҳолисида катта таассурот қолдирди.
Ушбу консерт дастури тумандаги маънавий-маърифий муҳитни янада мустаҳкамлаш ҳамда аҳолининг маданий савиясини юксалтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
✍️ ХАТИРЧИ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ






