ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК САРИ МУҲИМ ҚАДАМ: ХАТИРЧИ ВА ГЕРМАНИЯ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ИНТЕГРАЦИЯСИ
2026-04-23 14:00:00 / Янгиликлар

🌍 ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК САРИ МУҲИМ ҚАДАМ: ХАТИРЧИ ВА ГЕРМАНИЯ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ИНТЕГРАЦИЯСИ
Аввалроқ Германиянинг Дортмунд шаҳрида жойлашган “Гертруд-Бäумер-Реалсчуле” мактаби директори Сузанне Киепер хоним расмий ташриф билан Хатирчи туманига келганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Бугун туман ҳокими Умиджон Адизов германиялик меҳмон билан расмий учрашув ўтказди. Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, хусусан, таълим соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ва истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
🎓 Амалий семинар: Замонавий ёндашувлар ва тажриба
Расмий учрашувдан сўнг, Сузанне Киепер ҳамда туманимиздаги таълим муассасаларининг илғор немис тили фани ўқитувчилари иштирокида маҳорат дарси ва амалий семинар ташкил этилди.
Семинарда қуйидаги долзарб мавзулар кўриб чиқилди:
Сунъий интеллект таълимда: Ўқув жараёнига рақамли технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларини самарали жорий этиш;
Касб-ҳунарга йўналтириш: Ёшларни замонавий меҳнат бозорига тайёрлаш ва мактаб давриданоқ касбий кўникмаларни шакллантириш;
Тизимлараро боғлиқлик: Германия ва Ўзбекистон таълим тизимидаги ўхшашликлар ҳамда ўзаро интеграция масалалари.
Ушбу ҳамкорлик Хатирчи туманида хорижий тилларни ўқитиш сифатини янги босқичга кўтариш ва халқаро тажрибаларни кенг қўллашга хизмат қилади.
✍️ ХАТИРЧИ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ




