Савол-жавоблар
Сув хўжалиги бўйича аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан тез-тез бериладиган саволларга жавоблар
Ўзбекистонда қандай сув хўжалиги иншоотларидан фойдаланилади?
Жавоб: Мамлакатимиз сув хўжалиги тизимида сув омборлари, сел сув омборлари, канал (магистрал, туманлараро, хўжаликлараро), лотоклар, насос станцияси (суғориш ва мелиоратив), тик қудуқлар (суғориш ва мелиоратив), коллектор (магистрал, туманлараро, хўжаликлараро), очиқ ва ёпиқ дренажлар, пъезометрлар, дюкер, акведук, гидроузел, сув тўсувчи иншоотлар, сув тақсимловчи иншоотлар ва бошқа сув хўжалиги иншоотларидан фойдаланилади.
Сув омборларнинг турлари ва вазифалари нималардан иборат?
Жавоб: Сув омборлар 2 хил бўлади: ўзанда жойлашган ва қуйилма. Уларнинг вазифаси сувни ростлаш, яъни сув кўп бўлган вақтда сувни йиғиб, керакли вақтда етказиб бериш.
Канал нима?
Жавоб: канал ўз оқими билан оқадиган тўғри шаклли сунний ўзанга эга бўлган сув ўтқазгич
Иншоот нима?
Жавоб: Сув манбаларидан фойдаланиш учун сувнинг емириш таъсирига қарши курашиш мақсадида қуриладиган сув ўтқазгич
Гидротехник ким?
Жавоб: Сувдан тўғри фойдаланишга мутасадди шахс
Сув иншоотларининг тугуни – гидроузел –тарифи?
Жавоб: Дарё ёки каналнинг бир ерида қуриладиган бир нечта гидротехника иншоотлар мажмуи
Сувни геометрик баландликка кўтариш тарифи?
Жавоб: Геометрическая высота подъёма воды – насос ёрдамида сув чиқариладиган канал бошидаги сув сатҳи билан суғориш манбасидаги сув сатҳи оросидаги масофа.
Гидравлик периметр нима?
Жавоб: Каналнинг сув билан ҳўлланиб турувчи кўндаланг кесим юзасининг периметри
Бош иншоот – головное сооружение – нима?
Жавоб: Магистрал канал бошида қурилган, манбадан олинадиган сувни созлаб турадиган гидротехник иншоот
Суғориш гидромодули – гидромодуль оросительный?
Жавоб: Бирор бир экинни ўсув даврида 1 гектар ерга бериладиган сув миқдори
q = M/(86,4 · Т) л/с га
Сув бериш гидромодули – поливной гидромодуль?
Жавоб: Бирор бир экинни бир марта суғориш учун 1 гектарга бериладиган солиштирма сув миқдори qc = M/(86,4 · t) л/с га
Келитирилган гидромодул – приведённый гидромодуль?
Жавоб: Келтирилган гектарга бир марта суғориш учун бериладиган солиштирма сув миқдори qпр = (L · M)/(86,4 · t) л/с га L – процент
Мелиоратив харита нима?
Жавоб: Мелиоративная карта – суғориладиган майдоннинг мелиоратив холатини тавсифловчи маълумотлар тасвирланган харита
Сувнинг лойқалиги – мутность воды қандай ўлчанади?
Жавоб: 1 м3 сувдаги лойқанинг оғирлиги процент билан ўлчанади.
Насос нима?
Жавоб: Ташқи куч ёрдами билан харакатга келтирувчи ва суюқликни бир жойдан иккинчи жойга қўчириш учун хизмат қиладиган машина
Насос станция нима?
Жавоб: Суюқликларни босим остида ҳайдайдиган иншоот, машина ва қурилма мажмуаси
Тўгон – плотина – сунний ёки табиий сув йўлларини тўсиш учун турли материаллардан қуриладиган гидротехник иншоотГидромодуль ва унинг бирлиги нима?
Жавоб: Гидромодуль – 1 гектар экин майдонини суғориш учун бир секундда сарфланадиган сув сарфидир, бирлиги – л/сек/га.
Дренаж модули нима?
Жавоб: 1 секундда 1 га майдондан чиқиб кетган сув миқдорига айтилади.
Суғориш меъёри (оросительная норма) нима?
Жавоб: Ўсимликнинг ўсиб-ривожланиши учун усимликнинг вегетатив даврида суғориш учун сарфланадиган сув миқдори тушинилади. Масалан: Наманган вилояти шароитида пахта учун – 5500 куб метр/гектар, ғалла учун -3300 куб метр/гектар, сабзавот учун – 11000 куб метр/гектар, шоли учун – 22000 куб метр/гектар.
Суғоришда сувни тежайдиган технологияларнинг қайси турлари мавжуд?
Жавоб: Томчилатиб, ёмғирлатиб, ер остидан, субирригация, плёнка тўшаб суғориш ва кўчма эгилувчан қувурлар орқали.
Каналнинг фойдали иш коэффиценти (ФИК) нима ва у қандай топилади?
Жавоб: Каналнинг бошидаги сув сарфини каналнинг охиридаги сув сарфига нисбати орқали топилади.
Масалан: Канал бошидан 100 куб метр/сек сув очилган, шу очилган сув каналнинг охирига 75 куб метр /сек бўлиб етиб борди. Демак, 75/100 = 0,75 каналнинг фойдали иш коэффиценти 0,75 га тенг экан.
Суғориш тизимининг фойдали иш коэффициэнти (ФИК) қандай топилади?
Жавоб: Суғориш тизимининг ФИК каналларнинг ФИКлари кўпайтмасига тенг.
Мисол учун: хўжалик ички ариғи ФИК – 0,9, хўжаликлараро канал ФИК – 0,85, магистрал канал ФИК – 0,85 бўлса 0,9 х 0,85 х 0,85 = 0,65 бўлади.
Сувнинг тезлигини ўлчашнинг қандай усуллари мавжуд?
Жавоб: Гидрометрик вертушка ёрдамида, пўкак ёрдамида ва бошқ.
Сув сарфини ўлчаш иншоотларининг қандай турлари мавжуд?
Жавоб: “Чиполетти”, “Томпсон”, ИСМИТИ сув ўлчаш остонаси ва сув ўлчаш нови, қувурли, ўзгармас ўзан ва бошқалар.
“Чипполетти” сув ўтказгичининг кўндаланг кесим юзаси қандай шаклда?
Жавоб: Трапеция.
“Томсон” сув ўтказгичининг кўндаланг кесим юзаси қандай шаклда?
Жавоб: Учбурчак.
Гидротехника иншооти нима?
Жавоб: Гидротехника иншоотлари – сув тўпловчи, сув ўтказувчи, сув сатҳини кўтарувчи, сув тўсувчи, сув оқимини бошқарувчи ва бўлувчи иншоотлар мажмуидир.
