Эълон қилиниши мумкин бўлмаган маълумотлар рўйхати
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан эълон қилиниши мумкин бўлмаган ахборотлар Рўйхати
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ “Сувхўжаликназорат” инспекцияси фаолияти тўғрисидаги фойдаланилиши чеклаб қўйилган қўйидаги ахборот ва маълумотлар ахборотдан фойдаланувчиларга тақдим этилмайди:
инспекциянинг фаолияти тўғрисидаги ахборот жумласига кирмайдиган ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, шунингдек, йиғилиш баёнларининг алоҳида бандларида белгиланган “махфий” ва “хизмат доирасида фойдаланиш учун” (ХДФУ) белгиси қўйилган ҳужжатлардаги маълумотлар;
“махфий” ва “хизмат доирасида фойдаланиш учун” (ХДФУ) белгиси қўйилган ҳужжатларда келтирилган маълумотлар;
ички ёзишмалар;
инспекция марказий аппарати ва тизим ташкилотлари раҳбар ва мутахассислари, ишчи-хизматчиларнинг шахсига оид маълумотлар;
давлат сирини ташкил этувчи маълумотлар;
давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура, суд, ички ишлар, шунингдек, назорат қилувчи органлар ахборотномаларида келтирилган бошқа маълумотлар.
