СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ИСЛОМ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ СЕССИЯСИДА ҚАТНАШДИ
2025-10-24 09:50:00 / Янгиликлар

Тадбир ислом оламида сув хавфсизлигини таъминлаш учун “ИҲТнинг 2025 йилгача сувга бўлган қарашлари”да баён этилган стратегик доирадан аниқ, ўлчанадиган ва самарали ҳаракатларни амалга оширишга ўтиш мақсадида ўтказилди.
Анжуманнинг расмий очилиш маросимида сўзга чиққан Саудия Арабистони Қироллиги Атроф-муҳит, сув ресурслари ва қишлоқ хўжалиги вазири, Жаноби Олийлари Абдулраҳмон Ал-Фадли сув хавфсизлиги Саудиянинг “Висион-2030” дастурининг асосий устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, Қироллик дунёдаги энг йирик чучуклаштириш қурилмалари ва тозаланган оқава сувлардан қайта фойдаланиш инфратузилмасини яратишга миллиардлаб доллар сармоя киритганини таъкидлаб, ушбу ноёб тажрибани ҳамкор мамлакатлар билан баҳам кўришга тайёрлигини билдирди.
ИҲТ Бош котиби, Жаноби Олийлари Ҳисейн Браҳим Таҳа ўз нутқида ташкилотга аъзо мамлакатлардаги сув ресурслари билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилди.
Бош котиб тобора тез-тез учраётган қурғоқчилик ва сув тошқинлари кўринишида намоён бўладиган иқлим ўзгаришининг таъсирини юмшатиш учун бирдамликка ва қўшма саъй-ҳаракатларни кучайтиришга чақирди.
Ўзбекистон делегацияси Марказий Осиё учун сув ресурсларининг асосий манбалари бўлган музликларга трансчегаравий дарёларни бошқариш ва иқлим ўзгаришларининг таъсири мавзусидаги мунозараларда фаол қатнашди.


