ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 34 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ
2025-08-29 14:10:00 / Янгиликлар

Сизларни Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги эʼлон қилинганининг 34 йиллиги муносабати билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!
1991 йил 1 сентабр санаси халқимиз тарихида буюк бурилиш ясаган, эркинлик ва озодлик сари дадил қадам қўйилган, миллий давлатимиз пойдевори қўйилган унутилмас сана бўлиб, бу муқаддас кун бугун ҳам ҳар бир юртдошимиз қалбида ғурур ва ифтихор уйғотади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимиз барча соҳаларда юксак тараққиёт босқичига кўтарилди. Юртимизда тинчлик ва осойишталик, миллатлараро тотувлик, ижтимоий барқарорликни сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш ёлида кенг кўъламли ислоҳотлар амалга оширилди. Бу улуғ неъматларни асраб-авайлаш, Ватанимиз равнақи ёълида фидокорона меҳнат қилиш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.
Ушбу қутлуғ сана муносабати билан барчангизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, тинчлик-хотиржамлик ва фаолиятингизда юксак муваффақиятлар тилаймиз. Келинг, Ватанимиз тараққиёти ёълида куч-ғайрат ва билимимизни аямаган ҳолда, эл-юрт манфаатлари ёълида биргаликда хизмат қилишда давом этайлик!
Юртимизда давом этаётган тараққиёт, янгиланиш ва ислоҳотлар ёъли бардавом бўлсин! Ўзбекистонимиз доимо тинч, обод ва фаровон бўлсин!
Мустақиллигимиз абадий, осмонимиз мусаффо, байроғимиз доимо баланд бўлсин!
Ҳурмат билан,
“Сувхўжаликназорат” инспекцияси бошлиғи
Рахимов Рустам Ботирович
