ИНСПЕКЦИЯДА “ОММАВИЙ ДИКТАНТ” ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛАДИ
2026-10-15 14:00:00 / Эълонлар

21-октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан жорий йилнинг 19-октябрь куни соат 08:30 да Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари ўртасида “Оммавий диктант” танлови ўтказилади.
Танловдан кўзланган асосий мақсад — давлат тилига бўлган ҳурмат ва эътиборни янада юксалтириш, ходимларнинг ёзма саводхонлигини ошириш, имло қоидаларига риоя этиш кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда ўзбек тилининг нуфузини тарғиб этишдан иборат.
Мазкур танловда Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармаларида фаолият юритаётган барча ходимлар, ёшидан қатъи назар, иштирок этишлари мумкин.
Танлов якунларига кўра, ғолиб ва совриндорлар Инспекция томонидан сертификатлар билан тақдирланади.
Барча ходимларни она тилимизга бўлган юксак ҳурматини намоён этиш, саводхонлик даражасини синовдан ўтказиш ва танловда фаол иштирок этишга чорлаймиз!
Она тилимизга ҳурмат — миллатга ҳурмат!
Саводхонлик — юксак маданият ва касбий маҳорат белгиси!
