Ёшлар — соҳа ривожининг муҳим таянчи!
2026-09-24 14:00:00 / Ёшлар сиёсати

“Сувхўжаликназорат” инспекцияси бошлиғи Рустам Рахимов ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот ўтказди.
Мулоқот давомида сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, сувни тежаш маданиятини юксалтириш ҳамда соҳада замонавий ёндашувларни кенг жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат давомида ёшларнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва ташаббуслари тингланди. Айниқса, сув хўжалиги тизимида рақамли технологиялардан фойдаланиш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, соҳага ёш ва билимли мутахассисларни жалб этиш ҳамда уларнинг касбий салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқотда таъкидланганидек, бугунги кунда сув ресурсларини асраб-авайлаш, улардан оқилона фойдаланиш ва сув хўжалиги тизимини янада такомиллаштиришда ёшларнинг билим ва ташаббуслари муҳим аҳамият касб этади.
Ёшлар билан бундай очиқ мулоқотлар уларнинг таклифларини қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларга биргаликда ечим топиш ҳамда сув хўжалиги соҳасининг келажакдаги ривожига муносиб ҳисса қўшадиган янги авлод мутахассисларини шакллантиришга хизмат қилади.
Ёшлар — янги ғоялар, янги ташаббуслар ва янги имкониятлар манбаи!


