“СУВХЎЖАЛИКНАЗОРАТ” ИНСПЕКЦИЯСИДА “МАЪНАВИЯТ СОАТИ” ЎТКАЗИЛДИ.
2026-07-09 10:00:00 / Мажлислар

“Сувхўжаликназорат” инспекцияси касаба уюшмаси томонидан ходимларнинг маънавий-маърифий савиясини юксалтириш, китобхонлик маданиятини ривожлантириш ҳамда мутолаа қилишга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида навбатдаги “Маънавият соати” ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 15 январдаги ПҚ–9-сон “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан батафсил маълумот берилди.
Қарорда белгиланган устувор вазифалар, жамиятда китобхонлик маданиятини юксалтириш, мутолаани кенг тарғиб этиш ҳамда китоб ўқишга бўлган қизиқишни ошириш борасидаги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва мутолаанинг аҳамияти” мавзусида маънавий-маърифий суҳбат ташкил этилди. Унда китоб мутолаасининг инсоннинг интеллектуал салоҳияти, кенг дунёқар дунёқараши, юксак маънавий фазилатлари ва касбий маҳоратини ривожлантиришдаги беқиёс ўрни алоҳида таъкидланди.
Тадбир давомида ходимлар ўзаро фикр алмашиб, китобхонликни кенг тарғиб этиш, мунтазам мутолаа қилиш ва китобга меҳр уйғотиш борасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини қайд этдилар.
Маънавият ва маърифат сари ташланган ҳар бир қадам — тараққиёт ва юксалишнинг мустаҳкам пойдеворидир.
