“СПОРТ БИЛАН БАХТ ВА ФАРОВОНЛИК САРИ!”
2026-06-15 09:00:00 / Янгиликлар

Мазкур спорт байрами доирасида оммавий эрталабки бадантарбия машқлари ҳамда “Беш минг қадам” юриш марафони ташкил этилди. “Сувхўжаликназорат” инспекциясининг спортсевар хотин-қизлари ҳам ушбу марафонда фаол иштирок этиб, соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаолликни тарғиб этишга ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Спорт билан мунтазам шуғулланиш аёлларнинг саломатлигини мустаҳкамлайди, кайфиятини кўтаради, жисмоний фаоллигини оширади ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантиради. Шунингдек, спорт аёлларга ўзига бўлган ишончни кучайтириш, ҳаётий энергияни ошириш ва гўзалликни сақлашга ёрдам беради.
Бугунги кунда хотин-қизлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, спорт тўгараклари ва соғломлаштириш машғулотлари уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, соғлом ва бахтли ҳаёт кечиришларига хизмат қилмоқда.
Бундай тадбирлар хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, спортга бўлган қизиқишни ошириш, фаол ҳаёт тарзини оммалаштириш ҳамда жамиятда соғлом муҳитни шакллантиришга хизмат қилади.




