ҲАР БИР МУРОЖААТ НАЗОРАТДА!
2026-05-25 10:00:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи Р.Рахимов Оқдарё туманида сайёр қабул ўтказди.
Унда вилоятдаги сув хўжалиги тизими ташкилотлари раҳбарлари, сув истеъмолчилари ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этди.
Тадбир аввалида Р.Рахимов мамлакатимизда сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик асосида фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Шундан сўнг фуқаролар ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари тингланди. Қабул жараёнида иштирокчилар томонидан сув таъминоти, ирригация тармоқлари ҳолати, насос станциялари фаолияти ҳамда соҳадаги айрим ташкилий масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.
Сайёр қабул давомида жами 13 та мурожаат қабул қилиниб, уларнинг 5 таси бўйича ҳуқуқий ва амалий тушунтиришлар берилди. Қолган 8 та мурожаат ижросини таъминлаш учун масъулларга бириктирилиб, аниқ муддатлар белгилаб олинди.








