“СУВХЎЖАЛИКНАЗОРАТ” ИНСПЕКЦИЯСИ РАҲБАРИЯТИ ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ
2026-05-21 14:00:00 / Ёшлар сиёсати

Мулоқот давомида мамлакатимизда ёшларга яратилаётган имкониятлар, уларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, замонавий талабларга жавоб берадиган малакали кадрларни тайёрлаш ҳамда сув хўжалиги тизимида ёш мутахассисларнинг фаол иштирокини таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбирда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, рақамлаштириш жараёнлари ва тармоққа инновацион ёндашувларни жорий этишда ёш кадрларнинг ўрни алоҳида таъкидланди. Шунингдек, ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий ва амалий изланишларига кенг имконият яратиш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири экани қайд этилди.
Учрашув доирасида сув хўжалиги соҳаси бўйича олий таълим муассасаларини тамомлаб, айни пайтда тизим ташкилотларида меҳнат фаолиятини бошлаган бир қатор ёш мутахассислар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Улар ўзларининг иш фаолияти, амалий тажрибаси, соҳада дуч келаётган муаммолар ҳамда таклиф ва ташаббуслари ҳақида фикр билдирди.
Мутасаддилар томонидан ёшларнинг таклифлари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш, касбий маҳоратини янада ошириш ва келгусида тизимда муносиб ўрин эгаллаши учун зарур кўмак кўрсатилиши таъкидланди.
Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ўринбосари Т.Мадиреймов ҳам иштирок этди.


