СУВ ХЎЖАЛИГИ ОБЪЕКТЛАРИДА ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИНИ КУЧАЙТИРИЛМОҚДА.
2026-04-24 14:00:00 / Янгиликлар

Иштихон тумани ҳудудида жойлашган, Зарафшон магистрал тизими бошқармасига қарашли “Оқдарё” сув омборида сув омборлари ва йирик сув хўжалиги объектларининг хавфсиз ишлашини таъминлаш масалаларига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.
Семинарда сел-тошқинларга қарши чора-тадбирларни кучайтириш, сув хўжалиги объектлари ҳужжатларини расмийлаштириш, шунингдек, бино-иншоотлар атрофидаги ер майдонларидан самарали фойдаланиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбир давомида мутахассислар томонидан мавжуд объектларнинг техник ҳолатини яхшилаш, хавфсизлик талабларига қатъий риоя этиш ҳамда профилактик чораларни ўз вақтида амалга ошириш, баҳор мавсумида сув омбор тўғон қисмида мавжуд кемирувчи ва бошқа тўғонга таъсир қилувчи зараркунандаларга қарши курашиш юзасидан амалий тавсиялар берилди.






