РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
2026-04-23 15:00:00 / Ёшлар сиёсати

Мазкур учрашувда “Сувхўжаликназорат” инспекцияси бошлиғининг ўринбосари Зафар Ирисбоев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги масъуллари иштирок этди.
Мазкур мактаб Нукус тумани маркази ҳисобланган Оқманғит ШФЙ, Оқманғит гузари кўчасида жойлашган бўлиб, ҳозирги кунда мактабда жами 1200 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.
Шунингдек, суҳбат бошида ўқувчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини қай даражада билишларини аниқлаш мақсадида Инспекция ўринбосари З.Ирисбоев болаларга турли қизиқарли саволлар билан мурожаат қилдилар. Шу билан бирга учрашувда мактаб ўқувчилари билан йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари юзасидан батафсил суҳбат олиб борди. Сўнгги йиллардаги пиёдалар иштирокидаги автотранспорт ҳалокат ҳолатлари статистикаси билан таништирилди. Учрашув давомида болаларга:
• кўчада ва йўлда юриш қоидалари,
• транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик чоралари,
• светофор ва пиёдалар ўтиш жойларидаги одоб-ахлоқ қоидалари,
каби масалалар тўғрисида тушунчалар берилди.
“Ҳар куни мактабга кетиш, дўстлар билан учрашиш, тўгаракка бориш – буларнинг барчаси йўл билан боғлиқ. Йўл ҳаракати қоидалари – бу шартли тўсиқ эмас, балки ҳаётни сақлашнинг оддий ва ишончли йўлидир.
Битта чапга қарамаслик, битта секинлик, битта ҳаёти вазият – булар соғлиқ, бахт ва келажакни белгилайди. Шунга кўра, бу қоидаларни билиш фақат мажбурият эмас, балки ўзингга бўлган ҳурматдир”.
Учрашув давомида ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда долзарб масалаларга ечим топиш юзасидан фикр алмашилди.
Ўқувчилар учрашувдан мамнун бўлиб, уларнинг саволларига равшан ва тушунарли жавоблар берилди. Мактаб маъмурияти бундай маърифий учрашувлар ёшларнинг йўлда хавфсиз юриш маданиятини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.







