СЛОВАКИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ БИЛАН УЧРАШУВ.
2026-04-10 10:00:00 / Янгиликлар

Учрашув аввалида Словакия вакиллари томонидан Давлат раҳбарининг соҳага берилаётган эътибор сабаб, сув хўжалигида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳатлар ўз самарасини бераётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Шу билан бирга, Словакия ва Ўзбекистон давлатлари ўртасида кенг кўламда ҳамкорлик ришталари ўрнатилганлиги, бу борада бир қатор амалий ишлар олиб борилаётганлигини таъкидланди.
Учрашув давомида делегация вакиллари томонидан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан республикамиздаги мавжуд сув омборларида жорий қилинган бошқарувни автоматлаштирилган тизимидан фойдаланиш бўйича олиб борилаётган мониторинг ишлари юзасидан қизиқишлар билдирилиб, бу борадаги ишлар бўйича маълумотлар берилди.
Ўз навбатида, келгусида республикамиздаги сув омборларининг хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларда хабар бериш тизими ҳамда ҳавзаларини лойқа билан тўлишини олдини олиш соҳасида Словакия давлатининг илғор тажрибасини ўрганиш орқали юртимиздаги гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлашнинг янги услубларини амалиётга тадбиқ этиш ва соҳа мутахассисларининг тажрибасини ошириш ҳамда сув хўжалигига гранд маблағларни жалб қилиш фикр мулоҳазалар билдирилди.
Бундан ташқари, делегация вакиллари Инспекция ҳузуридаги “Гидротехника иншоотлари диагностикаси маркази” ДМ томонидан республикадаги гидротехника иншооталрида олиб борилаётган диагностика ишлари билан таништирилди.
Шунингдек, ҳамкорлик доирасида соҳадаги кадрларни малакасини ошириш ва тажриба алмашишни йўлга қўйиш мақсадида семинар ва тренинглар ўтказиш, хориж тажрибаларини ўрганиш учун хизмат сафарларини ташкил этиш ҳамда амалиётда фойдаланиш учун замонавий асбоб-ускуналар харид қилиш юзасидан таклифлар билдирилди.
Учрашув якунида, Словакия давлати билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги тажрибаларни кенг миқёсда татбиқ этишни давом эттириш бўйича келишиб олинди.





