“СУВХЎЖАЛИКНАЗОРАТ” ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ РАҚАМЛАШТИРИЛДИ.
2026-01-19 09:00:00 / Янгиликлар

“Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими (suvnazorat.uz) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги “Тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-184-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Мазкур электрон тизимни яратишдан асосий мақсад - Республикадаги сув хўжалиги соҳасидаги қонунбузилиши хавф даражасини аниқлаш, шунингдек, сувнинг ҳар кунги ҳисобга олиш журналларини электрон тарзда рўйхатдан ўтказиш ҳамда жисмоний шахсларнинг сувдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар акс эттирилган фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқишдан иборат.
Мазкур электрон тизим, Кадастр агентлигининг Uzkad AT, Давлат Солиқ қўмитасининг soliq.uz AT, Сув хўжалиги вазирлигининг suvhisobi.uz, nasos.mwr.uz ATларига, Бизнес-Омбудсманнинг tt.govcontrol.uz AT, Ички ишлар вазирлигининг E-ma’muriy ish AT ва “Манзилли рўйхат” маълумотлар базаси ҳамда Адлия вазирлигининг Жисмоний шахсларнинг персоналлаштириш маркази ахборот тизимлари билан интегратция қилинган.
suvnazorat.uz электрон тизими “Сувхўжаликназорат” инспекцияси ҳамда “Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор “UZINFOCOM” MChJ томонидан ишга туширилди.
