ЎТА МУҲИМ ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИНИНГ ХАВФСИЗЛИК ДЕКЛАРАЦИЯЛАРИ ЭКСПЕРТЛАР КЕНГАШИДА КЎРИБ ЧИҚИЛДИ.
2025-12-05 09:40:00 / Мажлислар

Шунга кўра, жорий йилнинг декабр ойида “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Экспертлар кенгаши йиғилишида Қорақалпоғистон Республикасидаги “Суенли” канали, Жиззах вилоятидаги “Арнасой-1” насос станцияси, Қашқадарё вилоятидаги “Хисорак”, “Қалқама” сув омборлари, “Қарши” магистрал канали, “Хисорак” ГЭС, Наманган вилоятидаги “Тешиктош”, “Нанай”, “Ғовасой” гидроузеллари, Самарқанд вилоятидаги “Тусунсой” сув омбори, “Дарғом” канали, Сурхондарё вилоятидаги “Тўполанг” сув омбори, “Хазарбоғ” канали, “Тўполанг” ГЭС, Тошкент вилоятидаги “Чирчиқ” ва “Қуйи-Бўзсув” ГЭСлар каскади, Хоразм вилоятидаги “Полвон” каналининг хавфсизлик декларациялари ҳамда “Охангарон” сув омборининг хавфсизлик мезони кўриб чиқилди ва тасдиқланди.
Бундан ташқари, Экспертлар кенгаши аъзолари билан гидротехника иншоотлари хавфсизлиги бўйича 2026 йилда идоралараро самарали ҳамкорликни таъминлаш, гидротехника иншоотлари хавфсизлиги ва ишончли ишлаши бўйича устивор масаларни кўриб чиқиш ҳамда гидротехника иншоотлари хавфсизлик декларацияларини экспертизадан ўтказишда берилаётган хулосалар муҳимлиги келишиб олинди.



