КОРРУПЦИЯСИЗ КЕЛАЖАК — ФАРОВОН ҲАЁТ ГАРОВИ.
2025-11-24 10:55:00 / Коррупцияга қарши амалга оширилаётган ишлар

Ўз навбатида, “Сувхўжаликназорат” инспекцияси бошлиғи Р.Рахимов томонидан жорий йилнинг 24 ноябр кунида “Инспекция ходимларининг коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатини шакллантиришга қаратилган учрашувлар режа-графиги” тасдиқланган.
Тасдиқланган режа-графикка асосан, Инспексия ходимларининг коррупцияга қарши курашишга қаратилган учрашувлар ўтказилмоқда.
Ушбу режа-графикка асосан бугун, яни 24 ноябр куни Инспексиянинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоят бошқармаларида “Коррупциявий жиноятлар ва уларнинг турлари” мавзусида бошқарма ходимлари иштирокида учрашув ўтказилди.
Ушбу учрашувдан кўзланган асосий мақсад ходимларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, ходимларнинг коррупцияга қарши курашишга оид билим ва кўникмаларини яна бир бор мустаҳкамлаш, правардида эса Инспекцияни коррупциядан холи соҳага айлантиришдан иборат.
Ушбу учрашувда Инспекция коррусияга қарши комплайенс масъул ходими А. Рахимов, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги шўба бош маслаҳатчиси М.Хожахметова, Хоразм вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Маҳмудов ва бошқа масъуллар иштироки таъминланди.
Коррупцияга қарши кураш — бу бир кунлик тадбир эмас, балки узлуксиз, тизимли фаолиятдир. Давлат органлари, фуқаролик жамияти, ОАВ, ҳар бир фуқаро бу жараёнда ўз улушига эга. Фақат умумий саъй-ҳаракатлар орқали коррупсиясиз, адолатли, тараққий этувчи жамиятни барпо этиш мумкин.





