“Ўзбекистон – умумий уйимиз”
2025-07-30 18:20:00 / Янгиликлар

Халқлар дўстлиги куни муносабати билан юртимиз бўйлаб ўтказилаётган “Дўстлик” фестивали тадбирлари доирасида бугун Узун туманида ҳам катта байрам ташкил этилди.
“Дўстлик оҳанглари” номи остида ўтказилган гала-консертда турли миллат вакиллари ўзларининг миллий куй-қўшиқлари ва рақслари билан иштирок этди.
Тадбир дўстлик, тотувлик ва бағрикенглик ғояларини кенг тарғиб қилиш, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Бундай фестивал тадбирлари барча маҳаллаларда давом этмоқда. Ҳар бир чиқиш, ҳар бир куй-қўшиқ турли элатлар ўртасидаги дўстлик ришталарининг мустаҳкамлигидан далолат берди. Ўтказилган тадбир яқкунида фаол иштирокчилар туман ҳокимлиги томонидан тақдирланди.
Зеро, Ўзбекистон — ҳаммамиз учун ягона, умумий уй!









