ТАДБИРКОРЛАРГА КЎМАКЛАШИШНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2025-05-21 11:15:00 / Янгиликлар

Президентнинг 27.12.2024 йилдаги"Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-229-сонли Фармони қабул қилинган.
Фармон билан 2028 йил 1 январгача қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи ставкалари оширилмаслиги белгиланди.
2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-галантерея саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғи ва уларнинг ходимларидан олинадиган жисмоний шахслар даромад солиғи ставкалари 1% миқдорида белгиланди. Бунда, мазкур ставка қуйидаги шартларни бир вақтнинг ўзида бажарганда қўлланилади:
- ходимларнинг умумий сонининг камида 15%ини Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзолари ташкил этиши керак;
- ҳар ойда ҳар бир ходимнинг иш ҳақи камида МҲЭКМнинг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланиши керак;
- солиқ даврида тикув-трикотаж, пойабзал ёки чарм-галантерея маҳсулотларини реализация қилишдан тушган умумий тушум товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган жами даромаднинг камида 90%ини ташкил этиши керак.
2025 йил 1 апрелдан фармацевтика маҳсулотларини реализация қилиш ёки тиббий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи юридик шахслар даромадларидан қатъи назар ҚҚС тўловчилари деб эътироф этилди.
Шунингдек, Савдо-саноат палатаси қошида Тадбиркорларга ташқи молия бозорларига чиқишга кўмаклашиш маркази ташкил қилинди. У ҳар йили камида 100 та тадбиркорлик субъектига давлат кафолатисиз халқаро молия институтлари, хорижий молия ташкилотлари ва бошқа кредит ташкилотларининг маблағларини жалб қилиш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатади.
Консалтинг бу бозор таркиби, бозор нархлари ва уларнинг ўзгариши тендентцияларини ўрганиш бўйича тадбирлар олиб бориш.
Алохида таъкидлаш жоизки, “Давлат-жамият-инсон” тамойилининг “Инсон-жамият-давлат” тамойилига ўзгартирилиши ва шахс омилининг биринчи ўринга чиқарилиши барча соҳалар ва долзарб масалаларда нафақат давлат ва жамият маъсуллигини, айни пайтда инсоннинг ҳам маъсулиятдан холи бўлмаслигини англатади. Яъни, давлат органлари, вазирлик ва идоралар фаолиятидан қатъи назар, ушбу йшналишдаги маънавий муҳит ва ижтимоий макон қиёфасини тадбиркор ҳамда мулкдорларинг шахсий хислат ва фазилатлари, ҳаётий позицияси, ишга ва касбига муносабати, виждони ва маъсулият ҳисси ҳам кўп жихатдан белгилайди.
Сариосиё туманлараро иқтисодий суди
девонхона мудири
А.И.Тошхўжаев
