ТАДБИРКОРЛАРГА КЕНГ ИМКОНИЯТ
2025-05-07 17:20:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-мартдаги “Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПФ-50 сонли Фармонига мувофиқ
2025-йил 1-июлдан бошлаб,
-Лойиҳа офислари тавсиясига асосан юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субектларига майдони 10 минг кв метргача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк обектларини 5 йил муддатга текин фойдаланишга бериш тизими жорий этилади;
Республика миқёсида 15 та туман (шаҳар)даги маҳаллий бошқарув органлари ва давлат ташкилотлари биноларига тадбиркорлик субектларини жойлаштириш дастури амалга оширилади ва унинг доирасида:
-маҳаллий бошқарув органлари ва давлат ташкилотлари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган намунавий лойиҳа асосида янги барпо этиладиган кўп қаватли бинога жойлаштирилади;
-янги барпо этиладиган кўп қаватли бинонинг 1 ва 2-қаватлари тадбиркорлик субектларига мулк ҳуқуқи асосида реализация қилинади;
- маҳаллий бошқарув органлари ва давлат ташкилотларини кўчириш натижасида бўшайдиган давлат кўчмас мулк обектлари бизнес лойиҳаларини амалга ошириш учун электрон онлайн ауцион савдоларига чиқарилиши белгилаб қўйилди.
“Электрон онлайн ауционларни
ташкил этиш” АЖ Сурхондарё
вилояти вакили Л.Ғоибов
