Узун туманида Зулфияхоним издошлари сараланди
2026-11-05 13:15:00 / Янгиликлар

Узун туманида Зулфияхоним издошлари сараланди
Ўзбекистон Республикасида ёшларнинг иқтидорини қўллаб-қувватлаш, уларни маънавий ва интеллектуал жиҳатдан рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган “Зулфия” номидаги давлат мукофоти — санъат, илм-фан, спорт, журналистика ва бошқа йўналишларда муваффақиятга эришган истеъдодли қизлар учун энг нуфузли эътирофдир.
Узун туманида ушбу мукофотга талабгор ёшларни аниқлаш мақсадида туман босқичи ўтказилди. Унда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбарияти иштирок этиб, талабгорларга омад тилади. Тадбирда қизлар ўзларининг билим, ижодкорлик, спортдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги ва етакчилик қобилиятларини намойиш этишди.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан адолатли баҳолаш натижасига кўра, спорт, санъат ва таълим йўналишлари ғолиблар аниқланиб, уларга вилоят босқичида Узун тумани шарафини ҳимоя қилиш йўлланмаси берилди.
Танлов ёшларнинг иқтидорини намоён этиш, уларни эзгу мақсадлар сари илҳомлантириш ҳамда Зулфия хонимнинг бетакрор ҳаёти ва ижодидан ибрат олишга чорлашга хизмат қилади.








