Узун тумани ҳокими бошчилигида таълим муассасасида ўрганиш ва назорат ишлари олиб борилди
2026-10-30 18:55:00 / Янгиликлар

Узун тумани ҳокими Хабибулла Бозоров бошчилигида тумандаги 1 ҳамда 2-умумтаълим мактабларида ўрганиш ва назорат ишлари амалга оширилди. Унда ўқувчиларнинг таълим сифати, дарсларга мунтазам қатнашуви, ўқув жараёнининг самарадорлиги ҳамда таълим-тарбия учун яратилган шарт-шароитлар атрофлича ўрганилди.
Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар танқидий руҳда кўриб чиқилиб, уларни бартараф этиш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек, таълим муассасасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, синф хоналарини замонавий талаблар асосида жиҳозлаш ҳамда таълим сифатини янада ошириш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.






