Навбатдаги шахсий қабул
2026-09-14 17:05:00 / Янгиликлар

Узун тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Джумаев томонидан навбатдаги шахсий қабул ўтказилди. Қабул давомида 10 нафардан ортиқ фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, имтиёзли кредит ажратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.
Мурожаатлар юзасидан фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, айрим масалаларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди. Тегишли ташкилот раҳбарларига эса мурожаатлар ижросини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар юклатилди.






