Навбатдаги шахсий қабул
2026-09-02 20:00:00 / Янгиликлар

Узун тумани ҳокимининг ўринбосари Ш.Аллабердиев томонидан туман халқ қабулхонасида навбатдаги шахсий қабули ўтказилди. Қабул давомида 5 нафар фуқароларнинг турли масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.
Мурожаатлар юзасидан фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, айрим масалаларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди. Тегишли ташкилот раҳбарларига эса мурожаатлар ижросини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар юклатилди.


