Навбатдаги шахсий қабул
2026-08-18 17:50:00 / Янгиликлар

Узун тумани ҳокими ўринбосари Б.Тураев томонидан навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқароларнинг қурилиш, уй-жой масалалари, қурилиш учун рухсатнома ва ҳужжатларни расмийлаштириш, ободонлаштириш ҳамда бошқа соҳаларга оид мурожаатлари тингланди.
Мурожаатлар юзасидан фуқароларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, айрим масалаларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди. Масъул ташкилотлар раҳбарларига эса мурожаатларни ўрганиб, белгиланган тартибда ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.


