Шахсий қабул
2026-08-10 18:40:00 / Янгиликлар

Узун тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Джумаев томонидан навбатдаги шахсий қабул ўтказилди. Қабул давомида 5 нафардан ортиқ фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, имтиёзли кредит ажратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.
Мурожаатлар юзасидан фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, айрим масалаларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилди. Тегишли ташкилот раҳбарларига эса мурожаатлар ижросини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар юклатилди.


