“Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” доирасидаги вазифалар муҳокама қилинди
2026-07-17 18:35:00 / Янгиликлар

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларда янги муҳит яратиш ҳамда “маҳалла еттилиги” фаолиятини янгича ташкил этиш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши ижроси доирасида бугун эрта тонгдан Узун тумани ҳокими Хабибулла Бозоров бошчилигида ҳоким ўринбосарлари, ташкилот ва корхона раҳбарлари, депутатлар ҳамда нуронийлар иштирокида Гулистон маҳалласида учрашув ўтказилди.
Унда Гулистон маҳалласини намунавий ҳудудга айлантириш, маҳалла ва хонадонларни кенг кўламда ободонлаштириш, ҳудуднинг санитария ҳолатини яхшилаш, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда барча йўналишларда бошқаларга ўрнак бўладиган маҳалла муҳитини шакллантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.






