24-сонли мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ишлари
2026-07-16 18:30:00 / Янгиликлар

Узун тумани ҳокими ўринбосари С. Ташанов ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи А. Мусаев томонидан Дўстлик маҳалласида жойлашган 24-сонли мактабгача таълим ташкилотида Хитой тажрибаси асосида йўлга қўйилаётган фаолият ўрганилди.
Жараёнда таълим-тарбия сифати, замонавий методларни амалиётга жорий этиш, ривожлантирувчи муҳитни такомиллаштириш ҳамда илғор тажрибаларни самарали татбиқ этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Шунингдек, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ва таълим сифатини янада ошириш бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берилди.









