Узун туманида қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида мавсумий агротехник тадбирлар белгиланган режа асосида олиб борилмоқда.
2026-07-15 18:30:00 / Янгиликлар

Жумладан, чигит экилган майдонларда култивация, чопиқ, минерал ўғитлар билан озиқлантириш, суспензияли ишлов бериш ҳамда суғориш ишлари ўз вақтида ва сифатли ташкил этилмоқда. Шунингдек, пахта далаларини зарарли ҳашаротлардан самарали ҳимоя қилиш мақсадида биомаҳсулот қўллаш ишлари ҳам изчил давом эттирилмоқда.
Мазкур агротехник тадбирлар пахта ҳосилдорлигини ошириш ва мўл ҳосил етиштиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.






