Билим ва меҳнатнинг муносиб эътирофи
2026-06-26 17:15:00 / Янгиликлар

Бугун Узун тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида 2025–2026 ўқув йилини муваффақиятли якунлаган битирувчи ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Жорий ўқув йилида тумандаги умумтаълим муассасаларини 2 минг 541 нафар 11-синф ўқувчиси тамомлади. Уларнинг 23 нафари олтин медал ва аъло даражали аттестатга, 2 нафари эса кумуш медал ва аъло даражали аттестатга сазовор бўлди.
Тантанали тадбирда Узун тумани ҳокими Хабибулла Бозоров ҳамда масъул раҳбарлар иштирок этиб, медал соҳибларига юксак мукофотларни топширдилар. Тадбир давомида ёшларнинг эришган ютуқлари эътироф этилиб, уларга келгуси таълим ва ҳаёт йўлида улкан муваффақиятлар тиланди.
Мазкур ютуқлар ўқувчиларнинг билимга бўлган интилиши, устозлар меҳнати ва ота-оналар қўллаб-қувватловининг ёрқин натижасидир.









