“Илмли аёл – кучли жамият” хотин-қизлар таълим форуми ўтказилди
2026-06-12 15:25:00 / Янгиликлар

Узун туманида хотин-қизларнинг таълим олиши, замонавий касб-ҳунарларни эгаллаши ҳамда тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида “Илмли аёл – кучли жамият” мавзусида таълим форуми ташкил этилди.
Форум давомида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, олий таълим олиш имкониятлари, таълим кредитлари, грантлар ва яратилаётган имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбирда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, бандлигини таъминлаш ҳамда илм олишга бўлган қизиқишини кучайтириш масалалари
муҳокама қилинди.
Мазкур форум аёлларнинг билим ва салоҳиятини ошириш, уларни жамият тараққиётида фаол иштирок этишга ундаш йўлида муҳим аҳамият касб этди.





