ДХХ Кубоги – Узун туман босқичи ғолиблари тантанали тарзда тақдирланди
2026-06-08 20:55:00 / Янгиликлар

Узун туманида ўтказилган “ДХХ кубоги” мусобақасининг туман босқичи ғолиблари тантанали равишда тақдирланди. Тадбирда туман ҳокими Хабибулла Бозоров бошчилигидаги мутассади раҳбарлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Мусобақа давомида футбол, мини-футбол ва адаптед шахмат турларида ўғил ва қиз болалар ўртасида беллашувлар бўлиб ўтди. Ғолиб жамоалар ДХХ кубоги мусобақасининг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Тадбирда ғолиблар ва совриндорлар кубок, медал, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.









