Гулчилик орқали бандлик ва даромад сари
2026-05-22 18:10:00 / Янгиликлар

Вилоят ҳокими топшириқларига асосан Узун тумани Янги рўзғор маҳалласида ташкил этилган “Гулчилик томорқа мактаби” фаолияти самарали йўлга қўйилди. Мазкур ташаббус доирасида ишсиз хотин-қизларга гул етиштириш, парваришлаш ҳамда томорқадан унумли фойдаланиш бўйича амалий билим ва кўникмалар берилмоқда.
Томорқа мактабида тингловчиларга гулчилик сир-асрорлари ўргатилиши баробарида, уларнинг бандлигини таъминлаш ва оилавий даромадини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, тумандаги мавжуд 51 та маҳаллада ҳам шу каби гулчилик томорқаларини ташкил этиш орқали маҳаллалардаги ишсиз ва кам таъминланган оилалар хотин-қизларини банд қилиш режалаштирилган.









