Ажрим ёқасига келиб қолган оилалар яраштирилди
2026-05-22 14:05:00 / Янгиликлар

Узун тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан олиб борилган манзилли ва тушунтириш ишлари натижасида ажрим ёқасига келиб қолган оилалар яраштирилди.
Мутахассислар иштирокида ўтказилган суҳбатлар давомида оилаларда юзага келган келишмовчиликлар атрофлича муҳокама қилиниб, муаммоларга ижобий ечим топилди.
Натижада оилавий тотувлик тикланиб, фарзандлар манфаатлари устувор эканлиги яна бир бор таъкидланди. Бу каби ишлар оилаларни мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш ва жамиятда соғлом муҳитни шакллантиришга хизмат қилмоқда.



