“Ибратли оила” — жамият фахри
2026-05-16 17:55:00 / Янгиликлар

Узун туманида “15-май — Халқаро оила куни” муносабати билан “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирланган оилалар хонадонларига махсус пешлавҳалар ўрнатилди.
Мазкур пешлавҳалар ушбу хонадонда жамиятга ўрнак бўлаётган, аҳил ва маънавий муҳит ҳукм сурган ибратли оила истиқомат қилишини ифодалайди.
Бундай эътибор оилалар шаънини улуғлаш, миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда ёш авлодни оилапарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда.









