“15-май — Халқаро оила куни”
2026-05-15 14:50:00 / Янгиликлар

Узун туманида “15-май — Халқаро оила куни” муносабати билан туман ҳокими Хабибулла Бозоров раҳбарлигида намунали, аҳил ва фарзанд тарбиясида ибрат кўрсатиб келаётган оилаларни эътироф этиш мақсадида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда жамиятда ўзининг мустаҳкамлиги, ўзаро меҳр-оқибат, миллий қадриятларга садоқати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги фаоллиги билан ажралиб турган 6 нафар оилага “Ибратли оила” кўкрак нишони, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Тақдирлаш жараёнида оиланинг жамиятдаги ўрни, фарзанд тарбиясидаги масъулияти ҳамда аҳил ва мустаҳкам оилалар юрт тараққиётининг муҳим таянчи экани алоҳида таъкидланди.
Мазкур эътироф оилаларда ўзаро ҳурмат, меҳр-муҳаббат ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.









